ЎЗБЕКИСТОН МУЗЕЙЛАРИДА МЕНЕЖМЕНТ ТАМОЙИЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТАЖРИБАСИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

Section: Articles Published Date: 2025-08-11 Pages: 29-34 Views: 0 Downloads: 0

Authors

PDF

Abstract

Мазкур мақолада Ўзбекистон музейларида замонавий менежмент тамойилларини жорий этиш жараёни таҳлил қилинган. Муаллиф мамлакатдаги музейлар фаолиятида амалга оширилган институционал ислоҳотлар, рақамли технологияларни татбиқ этиш, маркетинг стратегияларини ривожлантириш ва кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирларни атрофлича кўриб чиққан. Мақолада менежмент тамойилларининг миллий маданий меросни самарали сақлаш ва халқаро миқёсда тарғиб қилишдаги аҳамияти ёритилган. Шунингдек, музейлар фаолиятининг истиқболли йўналишлари сифатида рақамлаштириш, аудиторияни кенгайтириш, ҳомийлик муносабатларини кучайтириш ва инновацион хизматларни йўлга қўйиш масалалари илмий асосда таҳлил этилган. Тадқиқот натижалари Ўзбекистон музейларининг рақобатбардошлигини ошириш ва маданий ривожланиш драйвери сифатидаги ўрнини мустаҳкамлаш имкониятларини намоён этади.

Keywords

Ўзбекистон музейлари, музей менежменти, миллий маданий мерос, рақамли трансформация, музей маркетинги, аудитория билан алоқа, инновацион хизматлар, музей инфратузилмаси, музей сиёсати.