ЎЗБЕКИСТОНДА ЭСТРАДА САНЪАТИ: ШАКЛЛАНИШ ЖАРАЁНИ, ЗАМОНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА МИЛЛИЙ МАДАНИЯТДАГИ ЎРНИ

Section: Articles Published Date: 2026-09-15 Pages: Views: 0 Downloads: 0

Authors

PDF

Abstract

Мазкур мақолада Ўзбекистонда эстрада санъатининг шаклланиш
тарихи, миллий ижрочилик мактабининг вужудга келиши, мустақиллик йилларида соҳада
амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда бугунги тараққиёт тенденциялари таҳлил қилинган.
Шунингдек, миллий эстрадада халқ мусиқаси анъаналари билан замонавий жаҳон мусиқаси
услубларининг уйғунлашуви, эстрада ижрочилигида миллийлик ва замонавийлик нисбати
ҳамда ёш авлод маънавий тарбиясида эстрада санъатининг ўрни илмий нуқтаи назардан
ёритилган. Мақолада Ботир Зокиров асос солган миллий профессионал эстрада
мактабининг шаклланиши, кейинги авлод ижодкорлари фаолияти ҳамда давлат томонидан
соҳани ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг аҳамияти очиб берилган. Шу
билан бирга, глобаллашув, рақамли платформалар ва шоу-бизнеснинг ривожланиши
шароитида миллий эстрада олдида турган асосий муаммолар ҳамда уларни ҳал этишнинг
илмий-назарий асослари кўриб чиқилган.

Keywords

эстрада санъати, миллий маданият, оммавий мусиқа, Ботир Зокиров, миллий эстрада, халқ мусиқаси, маданий мерос, оммавий-маданият, ижрочилик, шоу бизнес, миллий қадриятлар, маънавият.